четверг, 4 мая 2017 г.

МЕЗОН

Аввали
Ҳаммасини қайтариб ўтирмайман: ўша мукофот ҳақида соз-носоз гаплар кўпайди. Ўзимга савол бераман: эътирозлар ҳақлими? Шу, шу ва шу гаплар ростми?.. Бўлаётган гап-сўзларга кўра, вазият шундайки: билганларнинг оғзида талқон, биз каби билмасвойлар солди тўпалон. “Хўш, бу мукофот ҳақида нималарни биласан ўзи?” дея ўзимга савол бердим. Кейин ушбуни ёздим...

суббота, 1 апреля 2017 г.

САБАБЛАРНИНГ САБАБЛАРИ

Нималар дейишмайди-я, бу одамлар... Шу кунларда Қашқадарёдаги бир мактаб ҳақида "Маданият..." каналида узатилган танқид қизғин муҳокама қилинаяпти.

КУНДАН КУН ЯХШИ...

Қойил! Матбуот тили кўз ўнгимизда ўзгариб бораяпти. Яшириб нима қилдим, авваллари ЎзАни умуман кузатмасдим. Тилинг айланмайдиган иборалар, бир тийинга қиммат ёндашувлар, "Мустақиллигимиз шарофати билан ўлкамизга баҳор кириб келмоқда", "Оламшумул режалар муҳокама қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди" қабилидаги ялтоқи жумлалар ишлаб чиқарувчи ташкилот деб қарардим.

КИМ БЕРАДИ-Ё «ТЕРМИНАЛ»НИ-Ё...

Бозор... У нафақат шарқона савдо маркази, балки ўша халқнинг маънавий дунёси, маданий ҳаёт тарзи, инсоний сифатларининг ҳаққоний кўзгуси ҳамдир. Бу манзилда одамларнинг фикрлаши, ўзаро муносабати борича, яққол сезилади. Умуман, бозорнинг "об-ҳаво"си наинки моддий бойлиг-у озиқ-овқат маҳсулотларининг, қолаверса, айни бир пайтда халқ қалбининг ҳам ўзига хос барометридир. 

среда, 24 августа 2016 г.

БЕКОБОДНИНГ ШАМОЛИ БРАЗИЛИЯДА ЭСДИ

Фазлиддин Ғойибназаровнинг олтин медаль олгани ҳақидаги хушхабар бир зумда юртимиз бўйлаб ёйилди. Бозор-у гузарларда ўзгача сурур, иштиёқ, кўтаринки руҳ пайдо бўлди. "Кўрдингми, мана бундоқ қилиб туширди!" дейди завққа тўлган боболар бир-бирига.

СИЗГА ОЛҚИШ, СИЗГА ОФАРИН!

"Тошкент" халқаро 
аэропортидан репортаж.
"Тошкент ҳақиқати" газетаси 24 август.

"Рио – 2016"дан Ватанимизга 4 олтин, 2 кумуш, 
7 бронза медаль билан қайтган спортчиларимиз 

тантанали кутиб олинди