среда, 24 августа 2016 г.

БЕКОБОДНИНГ ШАМОЛИ БРАЗИЛИЯДА ЭСДИ

Фазлиддин Ғойибназаровнинг олтин медаль олгани ҳақидаги хушхабар бир зумда юртимиз бўйлаб ёйилди. Бозор-у гузарларда ўзгача сурур, иштиёқ, кўтаринки руҳ пайдо бўлди. "Кўрдингми, мана бундоқ қилиб туширди!" дейди завққа тўлган боболар бир-бирига.

СИЗГА ОЛҚИШ, СИЗГА ОФАРИН!

"Тошкент" халқаро 
аэропортидан репортаж.
"Тошкент ҳақиқати" газетаси 24 август.

"Рио – 2016"дан Ватанимизга 4 олтин, 2 кумуш, 
7 бронза медаль билан қайтган спортчиларимиз 

тантанали кутиб олинди

пятница, 12 августа 2016 г.

ЎҚИТУВЧИНИНГ ЁН ДАФТАРИДАН

Мазкур битиклар 2015-йил,
октябрь-ноябрь ойида ёзилган.

Мен таълим ундай бўлиши керак, бундай бўлиши керак деган даққиёна хоҳиш-истакларни, вайсашларни хуш кўрмайман. Худди бахтли бўлишнинг муайян рецепти бўлмагани каби, таълим жараёнида ҳам қатъий, ўзгармас қоидалар йўқ, деб ҳисоблайман. “Ихлос билан боққил китоб юзига”, дейди буюк шоир Махтумқули Фироғий. Ихлос билан билим олмоқчи бўлган талабгорга ҳамиша имкон, шароит топилган ва топилади. Бу йўлга кирганнинг шарт-шароит талаб қилиши ҳам, аслида недир маҳдудликдан, фикри торликдан дарак.

ИШТИБОҲЛАР

Фозил Фарҳодга
Салом, қадрли Фозилжон! Ардоқли журналимиз берган имкониятдан фойдаланиб, баъзи таклиф ва мулоҳазаларимни ифода этишга тараддудланар эканман, даставвал эпистоляр жанрга бўлган ҳурмат-эҳтиромингизни хотирга келтирдим.

“ФИДОЙИЛИК БЎЛДИ ҚИСМАТИМ…”

Йигирманчи аср ўзбек адабиёти фавқулодда мураккаб, сермаҳсул, серқирра бир ҳодиса ўлароқ тарихдан жой олди. Бу даврда жаҳон адабиёти билан бўйлаша оладиган етук асарлар – гўзал ижодий намуналар яралди. Бу ўринда алоҳида бир ижодкор ҳақида эмас, бус-бутун, яхлит ҳодиса ҳақида гап кетмоқда.

ОТА БЎЛИБ

У балки сиздирсиз, балки бошқа биров. Келинг, шу одам ўзим бўлақолай. Ҳар холда бегона эмас. Ушбуни ўқиб кимдир яна “мени илибсан” деб кўнглига олиб юрмасин. Лекин очиғини айтай – ҳаммамиздаям шу қусур бор. Хуллас ўзим бола-бақрамни уйга, қишлоққа кузатдим.

ЧАПАКЧИЛАР ПЕШВОСИГА

Талаба халқи китобга, адабиётга ташна бўлади. Айниқса, филология, журналистика факультетида таҳсил олаётган ёшларнинг қўлида, ёстиғининг тагида, сафархалтасида, қўйинг-чи, фикру ёдида китоб бўлади. Аниқроғи, шунга мажбур бўлади. Йўқ, мажбур қилишади…

МЕН ОДАМЛАРНИ ШУНДАЙ КЎРГИМ КЕЛАДИ

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан, “Ўзбекфильм” киностудиясида таниқли адиб Мурод Муҳаммад Дўст сценарийси асосида суратга олинган “Кўргим келади” номли бадиий фильм намойишидан сўнг, айни ўй кўнгилдан ўтди.

“БАРОН”: МИЛТИҚ ЎҚЛАНДИ, НИШОНДА КИМЛАР БОР?..

Мазкур фильм намойишга қўйилмай туриб, ҳали тасвирга олиш ишлари давом этаётган бир паллада айрим сайт ва блогларда, ижтимоий тармоқларда пиар кампания "зўр" ишлади.

ЖУРНАЛИСТ ҚАЧОН ЁЗОЛМАЙДИ?

Шундай қилиб...
Қарашлар кўп, жавоблар ҳаддан зиёда. Бари тўғри, сиз ҳақсиз: ўша, ўша ва ўша сабабларга кўра... Жавобларнинг хилма-хиллиги ва бунга қатор ижтимоий-маиший муаммоларнинг рўкач қилиниши масаланинг моҳиятига теранроқ назар ташлашни тақозо этади.

МАНЗАРА

Тун. Янги кун энди бошланди... ТВ да одам савдоси ҳақидаги аллақандай кино кетаяпти. Ўхшаш сюжет, янгилик йўқ, мавзу увол...

“ҚОҚИЛИБ ТЕМИР ЙЎЛ ШПАЛЛАРИГА...”

Иккитагина адоқсиз нарса бор: олам ва нодонлик.
Лекин олам борасида ишончим комил эмас.

Альберт ЭЙНШТЕЙН

Салом, тақвим!
Аслида ўтиб кетган воқелик ҳақида ёзадиган одатим йўқ. Лекин баъзан ўтган-кетганнинг моҳияти тузукроқ сабоқ чиқаришга асос туғдиради. Хуллас, ҳар куни эрталаб ишга келганимда столим устида турадиган энли, бежирим муқовалли варақлама тақвимга қараб қўяман.

ЁШЛАР ИЖОДИ: ЎЗЛИК, УСЛУБ, МАҲОРАТ

Уч шоир, уч олам...
Шеър тоза, ғаразсиз юракдан оқаётган селдирки, ботиниб шарҳлашдан кўра ўқиб, қайта-қайта ўқиб, хаёл суриш, завқланиш ёқимли машғулотдир. Аммо муайян бир шеърга, шоирга доир ўйлар жамланиб, яхлитланиб бориши асносида, кузатувларни ўртоқлашиш истаги туғилар экан.

НИГОҲ

Ўрда-қирда, дала-тузда, овулда-кентда нигоҳлар тўқнашади: лаҳзалик тўқинишда сийрат кафтдек сезилади. Аммо кимга сезилади? Билгичга, синчига.