суббота, 1 апреля 2017 г.

САБАБЛАРНИНГ САБАБЛАРИ

Нималар дейишмайди-я, бу одамлар... Шу кунларда Қашқадарёдаги бир мактаб ҳақида "Маданият..." каналида узатилган танқид қизғин муҳокама қилинаяпти.
 Мазкур видеони кўрарканман: "Бу журналист гўлми ёки ўзини меровликка олаяптими?", деб ўйладим. Маданият каналими ёки маданиятсизликми? Мактабда конференция бўлаётган бир пайтда ўқитувчини хонадан излаш мантиқққа тўғри келадими, хоним? Ўзингиз ҳам мактабда аёллар байрами ёки Наврўз нишонланганда қаққайиб дарсда ўтирмагандирсиз? Бундай пайтда ҳамма ҳовлида юради, ҳеч қанақасига дарс бўлмайди! Бунда ўқитувчи айбдор эмас!.. Матнни мудҳиш бир алфозда ўқиб, бу ҳолат "кишини ўйлантиради", "кишини хавотирга солади", "кишини ундоқ-мундоқ қилади" деб жаққушлик қилган журналист йигит ҳам анойироқми, дейман. Оғайни, ўқитувчини намунча титкилайсан, унга осилмаган сен қолувдинг ўзи! Сени ўзинг кишини аҳмоқ қилаяпсан-ку... Аслида, дарс ўтилаётган бинони, шароитни кўриб, ўша қашқадарёлик ўқувчию устозларни бирма-бир қучиб йиғлагинг келади-ю, уларга ҳайкал қўйиш керак-ку!.. Гап нимадалиги, муаммони уларнинг ўзи ичкин бир ўксиклик билан айтиб турибди-ку!
Бугунматбуотга танқид учун рухсат берилган, давлат раҳбарининг ўзи буни талаб қилиб турган бир пайтда, латтачайнар журналистлар "Бисмилло" деб, ойнага қараб, ўзига тупуришни бошлади. Елкасидаги яғири ҳали битмаган, каттаю кичик ҳашарлардан қўли бўшамайроқ турган ўқитувчига таъна тошларини отиш, мени назаримда, ўзига тупуриш. 
Яна бир қизиқ ҳолат. Икки кундирки, барча сайтларда давлат раҳбарининг видеоселекторда Тв ҳақида гапирганию, танқидий кўрсатувлар тайёрлаш юзасидан топшириқ берганини ёзишди. Хўп. Шунча яхши гаплар бўлибди, қани, Тв ни бир кўрайликчи, "Ахборот"жон лола сайли яқинлиги ҳақида сўзбўрон бошлайдими ёки дўллирчи братанларни иқтисод душманлари этиб кўрсатадими, дегандек хаёл келди. Йўқ. Шошма. Ниманидир унутдим. Мени тентакка чиқарсангиз ҳам калламга келган утопияни айтаман. Хуллас, тасаввур қилдимки, шундоқ ТВ ни ёқсам, жонсарак мухбирлар центробанкни каттасини, молияни бошида турганларни йирик планда кўрсатиб: "Пулимизани мақивоссила?" деб саволга тутса... Бир чўчиб, тушимми-ўнгимми, ёпирай, деб нариги каналга олсам, тест марказининг раҳбари "Бункер, калла, РГ, шпаргалка, X вариант учун халқимиздан узр сўрайман", деб ўкиниб, астойдил кўз ёш тўкиб ўлтирган бўлса... Стоп. Бу хаёл. Кечирасиз, бачканалик қилдим. 
Хуллас...
Кеча эфирга узатилган "Ахборот"ни кўриб, кулгим қистади. Президент танқид беринглар деса, буларни топган гапини қаранг. 
Олимадан кўра актрисага ўхшайдиган бир опамиз мактабда номутахасислар дарс ўтишини гапирдилар. Шуми? Шуми бор гап? Бошқа гап йўқми? Кўрган оламшумул муаммоингиз шу бўлдими? Миллий ғоя, маънавият ёки бошқа айрим ижтимоий-факультатив соатлардан номутахасис дарс ўтди дегани, бу дарслар расво бўлди, дегани эмас. Мутахассис сифатида, шуни айтаманки, баъзи номутахассислар "демпинг", "кемпинг", деб ғўнғиллайдиган мутахассислардан тузукроқ дарс ўтади! 
Кейин.., а бу мутахасис деган валломат дипломни чўнтакка уриб, тест марказига раҳмат айтиб, думбаю қазиларга ўралашиб юрган пайтда кимдир қишлоқда қолиб ишлаши керакми, одамлар? Бир омадсиз ёки бир шўртақдиргина қишлоқда, қолгани Тошканма-Тошкан ёки унданам ошган бўлиб юрса, мактабдаги дарсларни Салимаю Ҳалималар бўлишиб олади-да... Воқеларнинг сабаблари эмас, сабабларнинг сабаблари ҳақида гапирилмас экан, тафаккуримиз: "Маҳалланинг вушт-тут қизи, Джамиля" нарига ўтмайди... 

16 комментариев:

  1. Рахмат! Укитувчиларни хам тушунадиганлар бор эканку...

    ОтветитьУдалить
    Ответы
    1. Ундайлар ҳамиша бўлган. Мен ўшаларнинг сафидаги бир кичик ниҳолман, холос. Чатоқ томони, кўп нарсани биладиганлар кўп гапирмайди...

      Удалить
  2. Барака топинг! Ўзбек тилида чиройли ёзаркансиз. Кўтарилган масала ва унга ёдошув эса ажойиб!

    ОтветитьУдалить
  3. bu jurnalist oldin o'zlari ustoz bo'lib ko'rsinla aynan o'sha tumanda aynan shunaqa sharoitlarda keyin bularni mulohazasi o'zgaradi!!!

    ОтветитьУдалить
  4. Gapizda Jon bor mama shu sharoitda dars berishni o'zi bo'lmaydi kompyuter masalasiga kelsak svet bo'lmagandan key in qanday qilib undan foydalaniladi

    ОтветитьУдалить
  5. Бу мақолага эътироз сифатида йўлланган очиқ хатнинг мухокамаси қайси манзилда ким билади? яъни http://kun.uz/78193724 мана шу очиқ хатни ёзган журналистга жавобми, халқ фикрими, ...

    ОтветитьУдалить
  6. Этот комментарий был удален автором.

    ОтветитьУдалить
  7. Этот комментарий был удален автором.

    ОтветитьУдалить
  8. Этот комментарий был удален автором.

    ОтветитьУдалить
  9. Хақиқий журналист! Ўзбекнинг асл фарзанди экан муаллиф. Ижодингизга ривож!

    ОтветитьУдалить