У балки сиздирсиз, балки бошқа биров. Келинг, шу одам ўзим бўлақолай. Ҳар холда бегона эмас. Ушбуни ўқиб кимдир яна “мени илибсан” деб кўнглига олиб юрмасин. Лекин очиғини айтай – ҳаммамиздаям шу қусур бор. Хуллас ўзим бола-бақрамни уйга, қишлоққа кузатдим.
Бир айланиб келишсин. Шу орада чала қолган докторлик диссертациямни тугатиб оларман. Кейинги пайтда ижара эса-да, қадрдон бўлиб қолган уйнинг тангу тор хонасига сиғмай қолгандик. Ўғлим-ку, сал эс битиб, айтганга кўнадиган бўлди, аммо кичкинам жуда инжиқ. Ҳали айлантириб келинг деб хархаша қилади, бир қарасам мен муқаддас билган китобларни қиқирлаб кулганча, бўяб-бежаш билан банд.

Янги йил арафасида юпқагина китобим нашр этилди. Боз денг, ҳаммуалифликда. Хотиним майдончада жужуқларимни ўйнатиб юрган экан. Ўзимнинг шитоб билан одимлаётганим етмагандай хотинимни ҳам истиқболимга имладим. Китобни кўрсатдим, “Сенинг хизматларинг бор, кўриб қўй”, дедим мағрур. У китобни секин варақлади, муқовасини оҳиста силаб қўйди. Сўнг, ҳай-ҳайлаганча болалар томон чопди.
Мен тушундим, сездим. Шу бир парча китобнинг бадалини, аччиқ-тиззиқ кунларни ўйларди шўрлик.
Хуллас, улар жўнаб кетишгач, бир-икки кун яйраб, бемалол ишладим. Китобларимга тартиб бердим. Иттифоқо, анчадан буён излаб юрганим — бир ёзувчи оғамизнинг қўлёзмасини жавон тагидан топиб олдим. Ўғлимнинг енгсиз, сарғимтир куйлакчаси уни тўсиб турган экан. Ўтган куни қўлёзма йўқолганидан хунобим ошиб, болаларимни, хотинимни жеркиб ташлагандим. Ҳайрият, топилди. Бироқ, энди менинг кўксимда нимадир йўқолаёзган эди…

Боламнинг куйлагини олиб, беихтиёр ҳидладим. Эндигина тўрт ёшга тўлган, кўзлари ёниб турган полопоним эсимга тушди. Кечқурун секингина пинжимга суқиладиган, ўқиётган китобимга ажабланиб қараганча, шу ётишда ухлаб қоладиган боламни ўйладим. Кейин кўнглим ҳижил бўлиб, оилавий альбомни варақладим. Расмлар орасидан қачонлардир, қайси биримиздир ҳавас учун олган бир сурат эътиборимни тортди. Унда ўғлим билан қизалоғим кулимсираб турар, орқада, о-орқа фонда эса мен компьютерга термилган куйи ўтирардим. Болаларим яйраб фотоаппаратга қараб турибди, мен эса компьютер мониторига. Қаранг-а! Қандай тотли лаҳзалар… Кўриб, кўнглим тўлқинланиб, ҳар бирининг пешонасидан чўлпиллатиб ўпиб олгим келди. Бундай ширин лаҳзаларнинг вақтида қадрига етмаган эканман. Эссиз…
Альбомни ёпдим. Кўнглим безовта бўла бошлади. Оилавий архивимни хатжилдларга солиб, сақлайдиган одатим бор. Дарров улардан бирини, устига “Болалар” дея ёзилганини олдим. Бунда турли саналар, воқеликлар ва уларнинг шарҳи, ҳужжатлар сақланишини билсам-да, қайта кўздан кечиргим келди. Мана, “Исм танлаш” дея аталган шарҳ. Буни ўз қўлларим билан 2009-йил, 8-март куни ёзганман. Ўшанда тўнғичим туғилган, ўғилли бўлгандим. Жуда кўп исмлар топганман, аммо якунда боламга устозимнинг отларини қўйишга жазм қилганман. Бироқ, уни кейинчалик Саид деб чақира олмасдим. Бу устозимнинг исмига нисбатан ҳурматсизликдай туюлди мен учун. Хуллас, ўшанда Саидбобо деб атадик ўғлимни.
Мана бу конвертда эса Саидбобо туғилганда сарф бўлган пуллар ва олинган дори-дармонлар сарҳисоби бор. Дўхтирлар ёзиб берган рецептни ҳам сақлаб қўйганман. Ўттиз-қирқ чоғли бу узуқ-юлуқ, майда қоғозларга беҳафсала термилар эканман, бир пайтлар мана шу ёзувлар амрини бажараман дея не кўйларга тушганимни, дўст-ёронлардан қарз кўтарганимни эслайман. Операция йўли билан туғилган ўғлимни — бир парча этни юрагим ҳапқириб, илк марта қўлимга олганим, яхшимисан, жўжиқ, дея эркалаб қўйганим ёдимда…
“Аббос уйди” — бу оиламиз тарихига доир яна бир шарҳнинг номланиши. Ўшанда ўғлим бир ёшдан салгина ошган, авжи ёз, 20 июнь санаси эди. Аббос исмли каттароқ бола кўчада ғилдиракчасини олиб қўйибди, у эса секин ёнимга келиб шикоят қилганди. Ғалати аҳволда қолдим: бир томони, ўғлим одам қаторига кириб, яхшими-ёмонми биров билан муносабат қилишга қодир бўлганидан севинсам, иккинчи томондан, ҳалитдан ўз ҳақини айириб ололмаётган ўғлимдан ранжидим. Аслида Аббос ҳам ундан беш-олти ойликкина катта, холос: муштумзўрлик қиладиган ёшда эмас. Бироқ, дилбандимнинг жончасини оғритган ўша болага барибир бир хўмрайиб, олабўжи бўлган кўйи қўрқитганим бор…

Кейин ўғлим Гули опа-Гули опа деб чулдирайдиган одат чиқарди. Кейинроқ билдим: бу боғча тарбиячисининг исми экан. Буюк Пушкин энагаси Арина Родионовнани бир фарзанд бўлиб суйгани каби ўғлим ҳали-ҳануз Гули опасини жуда бошқача яхши кўради. Албатта, Пушкин бу — Пушкин. Лекин, қани энди, ўғлим ҳам буюк сўз устаси бўлса эди… Хуллас, шу тариқа уч йилдан бери Гули опа оиламизнинг қадрдонига айланган. Мен ҳам “Саидбобонинг Гули опаси” деган сарлавҳа билан бир варақ шарҳ ёзиб, архивга ташлаб қўйган эканман…
Мана бу қизимга бағишланган битиклар: туғилган санаси, исм танлаш, илк қадам ташлаши, биринчи айтган сўзи… Ҳамма-ҳаммаси эсимда. Ҳа-а, йиллар жуда тез ўтади…
Қизимнинг чучукланиб: “Дада хойманг, ишга бойманг…” деганини ўшанда ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Оҳ, ота-я, қандай тошбағирсан-а! Ҳар куни ишга отланаётганимда, бошчасини тепага – менга қаратиб, ўзи хоҳламаса-да, лекин кузатиб қўядиган қизалоғимни шу дам бағримга босгим келди.
“Дада хойманг, ишга бойманг!”
Ҳар тонг шу аҳвол. Кечда эса газета ўқиб, китоб варақлайман. Шанба-якшанба кунлари неча замонлардан бери чала ётган диссертациямни рўкач қилиб, оиламни шаҳар айланиб келишга, узо-ооқ айланиб келишга жўнатаман. Кейин кайфиятга қараб, бирон илмий мақола ёки конференция тезисларини ёзишга фурсат излайман.
Шу дам, ҳеч бўлмаса, қўнғироқ қилиб, улардан ҳол-аҳвол сўраб қўяй, деган ўйда қўл телефонимни титкилаётиб, бир лавҳа топиб олдим. Хотиним уйдаги муҳитни тасвирга олган экан. Кенг, ёруғ хона. Ўртада қизим билан ўғлим қўлларини орқасига тираганча, салгина олдинга энгашиб, “чип-чип жўжаларим” дея куйлай-куйлай гир айланмоқда. Шўх-шодон кулгулари эшитилади. Сал нарироқда, орқароқда, шундоқ дераза ёнида эса бир одам тумшайиб китоб ўқиб ўтирибди. “Оила” деб номланган сирли-синоатли китобнинг энг гўзал саҳифалари бир ёнда қолиб, қандайдир китобни варақлаб ўтирган ҳалиги одамнинг тунд қиёфасига бир қаранг…
Ким у? Сизми, бошқа бировми? Балки, мендирман. Нима бўлганда ҳам бизмиз, ўзимиз! Бирров болаларимизнинг кўзига қарайлик, қалбига қулоқ тутайлик, ота бўлиб!
* * *
Қишлоққа кетаяпман. Ота-онамни олдига бораман, болаларимни бағримга босиб, бир далаларни кезаман. Кенгликларни…
Комментариев нет:
Отправить комментарий