Йигирманчи аср ўзбек адабиёти фавқулодда мураккаб, сермаҳсул, серқирра бир ҳодиса ўлароқ тарихдан жой олди. Бу даврда жаҳон адабиёти билан бўйлаша оладиган етук асарлар – гўзал ижодий намуналар яралди. Бу ўринда алоҳида бир ижодкор ҳақида эмас, бус-бутун, яхлит ҳодиса ҳақида гап кетмоқда.
Яъни шўро даврида яшаб, ижод этган носиру шоирларимизнинг не-не асарлари “шонли” коммунизм ғояларини тараннум этгани боис, унутилишга маҳкум. Афсуски, шундай. Ва лекин, асл инсоний туйғулар қаламга олинганда, ҳар қандай ғоя ҳам, мафкура ҳам ортга чекинади. Ана ўша ғалвирдан бут чиққан, замонларни ҳатлаб ўтишга қодир асарларни биз бадиий адабиёт деймиз…
Илмий ишим тақозосига кўра Миллий кутубхонада ўтириб, яқин ўтмиш даврий матбуоти билан бирма-бир танишар эканман, ғоявий яловбардор бўлишга интилмай, камсуқумгина бўлиб турган, ёзганларида, асосан лирик пафос устунлик қиладиган бир ном эътиборимни тортди: Отаёр!
Отаёрнинг ижодий оламига син солсангиз, устозига садоқатли шогирд, халқ оғзаки ижодининг толмас тарғиботчиси, куйчиси, ўткир публицист, моҳир эссенавис, заҳматкаш таржимон, адабий портретлар устаси билан юзлашиб турганингизга амин бўласиз.
Хусусан, унинг атоқли шоирамиз Зулфия, актриса Насиба Усмонова, раққоса Қизлархон Дўстмуҳамедова, хонанда Озода Назарова, ўқитувчи Сафар Хоназаров, ҳофиз Муҳаммаджон Каримов, қозоқ оқини Жамбул, ғазалнавис шоир Собир Абдулла, сухандон Галина Мельникова, адабиётшунос Санжар Сиддиқ, чанқовузнинг моҳир ижрочиси Жума Абрайқулов, оддий меҳнаткашлар – Буолма Жўраева, Фотима Мирзаева ҳақидаги бири-биридан гўзал эссе ва портретлари ижодкорнинг фуқаролик позициясини жуда аниқ ифода этади. Уларда қандайдир мафкура, зарбдор қурилишлар эмас, инсоннинг дарди, кўнгил қатидаги гаплари қаламга олинган. Бу асарларда кўнгилни залворли туйғуларга ошно этадиган кўтаринки руҳ, юракни тўлқинлантирадиган эҳтирос, ғоят латиф лирик кечинмалар мавжуд.
Масалан, “Чўпон дорилфунунидан сабоқлар” номли салмоқли очерк 1987 йили “Шарқ юлдузи” журналининг, 1-сонида эълон қилингач, ижтимоий ҳаётда катта акс-садо берган эди. Муаллиф бу асарда дунёга донғи кетган қоракўл териси, унинг заҳматкашлари ҳақида сўз юритиб, шўро даврининг катта иллатларидан бири бўлмиш сон кетидан қувиш, рақамларни ишғол қиламан дея сифатнинг йўқолиб боришини куюнчаклик билан ёзган эди. Умуман, Отаёр, публицист сифатида, ҳамиша тузумнинг эмас, замоннинг асл қаҳрамонларини топишга интилади.
Айтайлик, муаллима Маъсума Тўлаганова ҳақидаги “Хазина топган аёл” номли салмоқли очерк бугун ғоят камёб бўлиб қолган мазкур жанрнинг энг сара намуналаридандир. Шунингдек, Отаёр оддий одамлар орасидан қаҳрамон ахтариб, фольклоршунос Малик Муродов ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг барча вилоятларини кезиб чиқди: гўзал Фарғона водийсида қавариқ қўллари билан гул ўстираётган азамат деҳқоннинг бир пиёла чойини ичиб, ардоқли меҳмони бўлди, воҳанинг кўм-кўм яйловларида дўмбира садоларини тинглаб, бахшилар билан тонгни қаршилади, қадим Хоразм тупроқларида алпкелбат полвонларга дўст тутинди. Кейинчалик, ана ўша сафарлар таассуроти сўзга айланиб, қанот ёзди. Меҳнаткаш, танти инсонлар ва халқ бахшилари ҳақидаги туркум мақолалар дунёга келди. Ислом шоир, Бола бахши, Ёдгор бахши, Умарқул Пўлкан, Чори бахши Хўжамберди ўғли ва Қодир бахши Раҳим ўғли тўғрисидаги гўзал ёзувлар айни сафарнинг ҳосиласи эди. Дарвоқе, Отаёр кейинчалик “Ислом шоир замондошлари хотирасида” номли тўпламни ҳам катта машаққатлар билан чоп эттирди.
Шу ўринда яна бир маълумотни қайд этиш ўринлики, Отаёр Наҳанов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг фаол аъзоларидан бўлган. У аъзолик гувоҳномасини чўнтакка солганича, ёзувчилигини пеш қилиб умр ўткарган мардумлардан фарқли ўлароқ, дарвешона феъл-атвори кўтарган қадар яшади, ижод қилди. Уюшманинг қарийб барча йиғилишларида фаол иштирок этди, айниқса, фольклор кенгаши йиғинларида, раис ўринбосари сифатида жонбозлик кўрсатди. Бундан ташқари, Отаёр мунтазам равишда ёшлар, ҳаваскор шоирлар ижодига бағишланган таҳлилий мақолалар ёзар, бадиий таржима билан астойдил шуғулланар эди. Хусусан, карелофин халқлари эпоси бўлмиш “Калевала”, эстон мумтоз адабиёти намунаси бўлмиш “Дўзахдан чиққан шайтон” романи, шунингдек, Борис Тихомолов, Кенгусбой Алламбергенов, Тайфур Сагитов сингари рус ҳамда туркийзабон адибларнинг ҳикоялари унинг таржимасида ўқувчилар қўлига етиб борди. Яна бир диққатга молик жиҳати шундаки, Отаёр Наҳанов таржимонлик фаолияти билан шуғулланар экан, масаланинг назарий жиҳатларига ҳам эътибор қаратди ва бу борадаги фикрларини жамлаб, Ғайбулла Саломов масъул муҳаррирлигида нашрга тайёрланган “Таржима санъати” номли тўпламда чоп эттирди.
Бу борадаги фикрлар якунида шуни қўшимча қилмоқ жоиз: Отаёр қайси соҳага қўл урмасин, ёзганларида халқ оғзаки ижоди, фольклор етакчи ўринни эгалларди. Бу хусусият унинг шеърий меросида, айниқса, янада яққолроқ кўзга ташланади…
Отаёр Наҳанов ўтган асрнинг 80-90-йилларида сўздан мўъжиза яратмоқ аҳдида ўзбек адабиётининг кенг, ёруғ майдонида жавлон уриб меҳнат қилган сара ижодкорлардан бири эди. “Ўша кўзлар”, “Лоларанг эртак”, “Оқ фасл” каби китоблари бугун халқимизнинг маънавий мулки бўлиб, шеъриятга ошно кўнгилларда қўним топди. Унинг халқона оҳангларга эш бир шаклда, тоза ўзбекий мазмунда битилган шеърлари ҳануз кўнгилларга завқ-шавқ улашиб келаётир. Хўш, шоирнинг иқтидори даражасини ўлчамоқ мезони борми? Аёнки, оммавийлик адабиётнинг бош ўлчови эмас. Бугун ҳамма ютоқиб ўқиган шеър ёки шоир эртага умуман ёдга олинмаслиги мумкин. Отаёрнинг камтарона шеърий гулдастаси ўша саксонинчи йилларда, бир давра забардаст шоирлар ижоди аро шуъла янглиғ порлаб турган бўлса, бугуннинг энг ўктам ашъорлари орасида ҳам худди ўшандай нур сочиб, ярақлаб турибди. Ҳолбуки, ўтган йиллар-у йўлларда адабиётни ишлаб чиқариш механизмига айлантираёзган не-не “даҳо”лар халқнинг ёдидан ўчиб кетди… Шундай экан, шоир ижодининг меҳвари, оҳанрабоси нимада?
Шеър – тоза, ғаразсиз юракдан отилиб чиққан туйғулар тафти, муҳри, иншосидир. Шу маънода, Отаёр ижодини бошқа шоирлар ижодига менгзаш, солиштирув асноси баҳо бериш мутлақо нотўғри. У ўзбекнинг қалби олийжаноб, эзгу ҳисларга лиммо-лим бахши-шоири эди. Шўх-шаън кунларида ҳам, дард чекиб ётган афтода ҳолида ҳам адабиёт учун хизмат қилишни шараф деб билган дўлвор йигит эди. Дўст-ёрлари, қариндош-уруғлари хизматига шай, танти бир инсон эди. Унинг дўсти, таниқли шоир Абдулла Шернинг хотирлашича, Отаёр ғоят дилбар, бағрикенг, суҳбати жонон чинакам Шахс бўлган.
Худди ана шу ҳолат, чапани бир руҳ унинг шеърларига кўчган. Халқ достонларига хос бўлган қочиримлар, маъно товланишлари, бахшиларнинг жўшқин, пурмаъно сўз ўйинлари бу санъатга ошуфта шоирнинг битикларида ҳам мана ман дея бўй кўрсатиб туради. У яратган лирик қаҳрамон дилгир, кўнглида борини тўкиб соладиган, гўзалликдан завқ олишни севгувчи, ижтимоий фаол, юртсевар шахсдир. Бинобарин, Отаёр ижодининг асоси, ўзагини юқоридаги манзара ташкил этади.
Отаёр инсон қалбида кечаётган ҳис-туйғуларни, нозик ҳолатларни табиат ҳодисалари билан уйғун бир шаклда ифода этишга уста. Унинг “Дилбар дамлар” номли шеъри фикримизни тасдиқлайди.

Чақмоқ кесиб ўтди тўнг булутларни,
Гўё тарс ёрилиб кетди-ёв осмон.
Момақалдироқнинг гулдираклари
Қишлоққа тўкилди учқунларсимон.
Гўё тарс ёрилиб кетди-ёв осмон.
Момақалдироқнинг гулдираклари
Қишлоққа тўкилди учқунларсимон.
Сиртдан қараганда табиат тасвири бўлиб туюладиган бу тўртликнинг асл маъноси, шоир назарда тутган гўзал манзара кейинги бандда: “Учрашувга шошган қизнинг изидан, Шаррос қуйиб берди ёмғирли баҳор” мисраларидан сўнг кўнгилга маҳкам ўрнашади. Биринчи ҳолатдаги чақмоқ, тўнг булут, тарс ёрилиб кетган осмон каби деталлар, суюкли ёр дийдорига муштоқ бўйсара қизнинг қалбида кечаётган қарама-қарши ўй-хаёллар эканлиги англашилади. Турфа андиша-ю гумонларни доғда қолдириб, кўнглида жўш урган момақалдироқ амрига қулоқ тутган севги асираси йўлга отланди. Мана бу тасвир, юқорида қайд этганимиздек, иккинчи банддаги кучайтириш, калит сўзлар туфайли янада жонланади, шеърхон завқини келтиради. Шеърдаги нозик нуқта эса ҳали олдинда: қиз маҳбуби қошига етган дамлар тасвири, ажабки, келтирилмайди. У йўлга отланди, аммо шоир эринмай “Баҳор атирига ювинган қишлоқ”ни, намхуш тупроқни қадоқли кафтида сиққанча, ҳалитданоқ фикру зикри кузги ҳосилда бўлган деҳқонни тасвирлайди. Ва ниҳоят, сўнгги банд умумлашма хулоса, ечим тарзида жаранглайди:
Шундай муҳаббатли дамларким азиз,
Хаёлни қитиқлар дилбар бир фасл.
Учрашувдан қайтар ҳу бояги қиз,
Баҳорий муччидан ёноғи қизил…
Отаёр ижодида “Бу дам тонг этагин кўтарар қуёш”, “Асрлардан ошиб келдинг, дўмбирам”, “Шамоллар сасида хазонлар зори”, “Лолаларсиз мизғир жунжикиб тоғлар”, “Яйдоқ далаларда дайдир изғирин”, “Безовта бевадай тўлғонади ой”, “Тонгдан бурун тонгдай кулар тунларим” каби ажойиб, дилбар мисралар борки, ўша бир сатр худди яхлит шеър каби кўнгилга тегади, бетакрор ташбеҳлар сеҳрлаб қўяди.
Афсуски, маҳорати, сўз қўллаш санъати тобора камолга етиб бораётган, истиқлолдан илҳом олиб, завқ билан ижод қилишга чоғланган шоир бевақт оламдан ўтади. У ҳали катта, ўлмас асарлар яратиши мумкин эди. Айни кучга тўлган, ақли қаймоқлаган паллада ўзбекнинг камтар, камсуқум ва дарёдил бир шоири, давралар тўрини талашмаган, кўнгил амрига итоат этиб яшаган эрка, саркаш бир дилбанди ҳаётдан кўз юмди. Аммо ундан авлодларга салмоқли адабий мерос қолди. Шубҳасиз, бу мероснинг энг қимматбаҳо жавоҳири, адиб ижодининг чўққиси – атоқли шоир Миртемир ҳақидаги “Қуёшни кўргали келдим” номли библиографик эссесидир.
Бу асарда қуёш сўзи турли ўринларда, турли маъноларда келади. Муаллиф устоз Миртемирнинг ҳаёт йўлини тасвирлар, ўзаро суҳбатлар шарҳини ўқувчига етказар экан, истеъдоднинг йўлига ғов бўлганларни қора булутларга ўхшатади. Аммо олмос истеъдод қуёш каби уларни енгиб ўтади, энг тубан, чиркин муҳитда ҳам сўз айтарга имкон топади, виждонини сотмайди, демоқчи бўлади муаллиф.
Таниқли публицист, адабиётшунос олим Очил Тоғаев мазкур эссега шундай баҳо берган: “Шахс маънавиятида ҳаётий қарама-қаршиликлар, турмуш ва ижод машаққатлари вужудга келтирган янгиликни очиш асарнинг бош муддаосидир.”

Юқоридаги фикрни инкор этмаган ҳолда, қўшимча қилмоқ жоиз: бу асар, аввало, шогирднинг ўз устозига бўлган улкан эҳтиром ва садоқати маҳсулидир. Эсседа Миртемирнинг ғоят олийжаноб феъл-атвори, гулларга ошуфта қалби, илҳомга тўлиқ, жўшқин дамлари, оддий инсоний кечинмалари аниқ далиллар, воқеалар воситасида очиб берилган.
“Қуёшни кўргали келдим”нинг шу жанрдаги бошқа жуда кўплаб намуналардан ажралиб турадиган жиҳати, ундаги қуюқ лиризм, ҳар бир саҳифада, фикрда, сўзда сезилиб турадиган самимиятдир.
Миртемир ҳақида жуда кўп илмий-адабий мақолалар ёзилган, ёзилмоқда. Зеро, шоир ўзбекнинг чўнг шоири, қалбидарё инсон сифатида шунга арзийди. Бироқ, Миртемир дунёсига, ижодий лабораториясига бошловчи йўл мана шу асар орқали ўтади.

Ҳа, Миртемир адабиётимиз тарихидаги мумтоз сиймолардан бири, катта таржимон, намунали инсон, ва лекин бандаи ожиз сифатида оддий инсоний нуқсонлари, ожиз томонлари ҳам бўлган. Муаллиф масаланинг ана шу жиҳатларини ҳам назардан соқит қилмай, ўқувчи кўз ўнгида турли мураккаб вазиятлардан қалб амрига қулоқ тутиб, мағрур ўтган инсон сиймосини гавдалантиради.
Эссенинг туб моҳиятида Ватанга бўлган улкан муҳаббат ҳисси барқ уриб туради. Бинобарин, она тупроққа, Ватанга, элу юртга бўлган муҳаббат бобида Миртемир жуда кўп ёзган. Машҳур бахшилар этагини тутиб, халқ ижодиёти уммонига шўнғиган. Натижада, халқона, тоза ўзбекий оҳанг касб этган ўз сўзини топа олган. Бировга ўхшамайдиган, ҳатто атайлаб ўхшатиб бўлмайдиган назмий услубини кашф этган. Ана шу жиҳатларга мафтун садоқатли шогирд – Отаёр эса устоз йўли ва тилини жозибали, фараҳли қилган омилларни, йиллару йўлларни, даврдошу даврадошларни, ҳамкасбу ҳамфикрларнинг эзгу сўзларини моҳирлик билан ўз эссесига жамлай олди. Шу боис, бу асарни оддийгина эссе эмас, илмий-адабий тадқиқот дейиш мумкин.
Отаёр ўзининг бир гўзал мақоласи якунида “Орзу чорлаганда…” дея хитоб қилади. Қайдам, балки бу ибора катта топилма эмасдир, тилимизда мавжуд кўпдан-кўп сертаъсир сўзлардан биридир. Аммо омадсизлик чангалидан қутулишни ўйлаб, изтироб исканжасига тушган кезларимиз, орзу чорлаган дамларда инсонда ҳеч қачон енгиб бўлмайдиган ғайритабиий бир куч, истак уйғонишини, йўлида учраган барча тўсиқларни мардона енгиб ўтишга қодир руҳият пайдо бўлишини тушундим. Адабиётнинг энг муқаддас, мангу, ўлмас фалсафаси – инсонларни гўзал орзу қилишга чоғлаш, руҳлантириш эканлигини теран англадим. Бу оламда ҳеч бир манзара ўзининг буюк орзулари сари одимлаётган инсон қиёфасига тенг келмас экан. Ана шу оддий, аммо ҳикмати улуғ фалсафани кўнглимизга халқимизнинг самимий, камтаргина шоири Отаёр чуқур жойлаб кетди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий